Қадринг баланд бўлсин, она тилим

Бугун  Узметкомбинат бошқаруви мажлислар залида комбинат касаба уюшмаси қўмитаси, комбинат бошқарув раисининг Давлат тили бўйича маслахатчиси ва комбинат Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси «Давлат тили хақидаги» қонуни қабул қилинганлигининг 32 йиллигига бағишлаб, «Қадринг баланд бўлсин она тилим» мавзусида давра сухбати ташкил этилди.

Давра сухбатида иштирок этган касаба уюшмаси қўмитаси раиси Ахмаджон Узоқов, Бекобод шахар «Маънавият ва маърифат» Кенгаши аъзоси Улуғбек Абдуназаровлар ўзбек тилининг мазмун мохияти унинг нуфузи, улуғ аломаларимизнинг она тилимизнинг ривожланиши учун қўшган хиссалари ҳақида ўз фикр мулохазаларини айтиб ўтди.

Шунингдек давр сухбати давомида комбинатнинг ижодкор ёшлари она тилимизни улуғловчи ва Ватан хақидаги шеърларидан ўқиб беришди.

Тадбир якунида санага бағишлаб, ишчи-ходимлар ўртасида «Ўзбек тили билимдонлари» викторинаси ўтказилди. Викторина ғолибларига касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ўзбек ва жахон адабиётининг энг сара асарлари билан тақдирланишди.

 

Print Friendly, PDF & Email