2020 йил 23-ноябрь ЎРҚ-648-сон Қонун билан белгиланган “11 ноябрь – касаба уюшмалари куни” бу йил биринчи мартта касб байрами сифатида кенг нишонланмоқда.
Ўзбекистон касаба уюшмалари кунининг белгиланиши, энг аввало, касаба уюшмалари ташкилотларини маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг янада самарали фаолият юритишини таъминлаш, ташкилот фидойи ходимларини рағбатлантиришга хизмат қилади. Бу билан меҳнаткашлар ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши устидан жамоатчилик назорати таъсирчанлигини оширади. Меҳнаткашлар манфаати йўлида фаолият юритаётган ҳар бир касаба уюшма ходимига янада катта куч бағишлайди.
“11-ноябрь касаба уюшмалари куни”га бағишлаб Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши катта тадбир уюштирди. Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмасига Республикамиз бўйлаб 219 та корхона ва муассаса ходимларидан қариийб 68000 ишчи-хизматчи аъзо хисобланади.
Тошкент Турин политехника Университетининг катта залида бўлиб ўтган тадбирда “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танлови ғолиблари, “Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан Республика кўрик-танлови”нинг Республика босқичи ғолиблари, тармоққа қарашли болаларни соғломлаштириш оромгоҳлари раҳбарлари, “2021 йилда ёшлар билан ишлашни яхши ташкил этган” ходимлар, “Энг яхши жамоа шартномаси” эгалари, фахрийлар ҳамда фаол ишчи-ходимлар тақдирландилар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: