2020 йил 23-ноябрь ЎРҚ-648-сон Қонун билан белгиланган “11 ноябрь – касаба уюшмалари куни” бу йил биринчи мартта касб байрами сифатида кенг нишонланмоқда.
Байрам муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан «Касаба уюшмалари куни-1 йил» кўкрак нишони таъсис этилди. Ушбу кўкрак нишони билан касаба уюшмаларида кўп йиллар меҳнат қилган, илғор ишчилар тақдирланди.
Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Ахмаджон Хакулов, Федерация номидан Андижон вилоятидан тақдирланган ходимларга кўкрак нишони, махсус совғаларни топширди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: