«Ўзметкомбинат» АЖ фахрийларининг Самарқанд вилоятига саёҳати уюштирилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 майдаги «Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ҳар йили 1 ноябрдан 30 ноябрга қадар «Кексалар учун туризм ойлиги» ўтказилиши белгиланган.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида комбинат касаба уюшмаси қўмитаси, комбинат бошқаруви ва Бекобод шахар хокимлиги билан хамкорликда бир гурух комбинатимиз фахрийлари юртимизнинг қадимий шахарларидан бири Самарқанд шахрига сайёхатга йўлга чиқишди.

Йўлга чиқиш олдидан Республика Кончилик ва металлургия саноати фахрийлари Кенгаши Бекобод шахар худудий филиали раиси Илхом Қурбонов Самарқанд шахрига йўл олаётган фахрийларимизга оқ йўл тилаб самимий тилакларини билдирди.

Икки кунлик сайёхат давомида фахрийларимиз кўҳна шаҳарнинг қадимий тарихи, сержило меъморчилик обидалари билан танишишиб унутилмас ёрқин тассуротларга эга бўлишиб, ўз сайёхатларини якунлашди. Йўлга чиқиш олдидан фахрийларимизга сайёхат давомида хамрохлик қилиб, уларга хизмат кўрсатган «Dinara tour service» сайёхлик фирмаси томонидан эсдалик совғалар топширилди.

 «Ўзметкомбинат» АЖ касаба уюшма қўмитаси

Print Friendly, PDF & Email