Шу йилнинг 31 март куни бўлиб ўтган анжуманда жамоа аъзоларидан сайланган делегатлар, Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоғи касаба уюшмалари марказий Кенгаши раиси ўринбосари Талъат Усмонов, тармоқнинг ҳудудий Кенгаш раиси Олим Мирзаев иштирок этди .Анжуманни Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоғи касаба уюшмалари марказий Кенгаши раиси ўринбосари Талъат Усмонов олиб борди. Кун тартибида иш берувчи ва касаба уюшмаси томонидан тузилган жамоа шартномасининг бажарилиши 2021 йил давомида қилинган ишлар конференцияда кўриб чиқилди. Ушбу масала юзасидан корхона касаба уюшмаси раиси Фазлиддин Авулов ахборот берди.
2021 йилда пандемия шароити бўлишига қарамай ишлаб чиқариш суръатлари бир зум бўлсада тўхтаган эмас, ишчи-ходимларни карантин талабларига қатъий амал қилган холда меҳнат қилишлари таъминланди.
Корхонада ишчи ходимлар учун барча шароитлар яратилган. Уларнинг саломатлиги доимий назоратда, улар учун бепул тушлик, ишга келиб-кетишлари учун автобуслар йўлга қўйилган.
Умуман олганда иш берувчи ва ходим ўртасида меҳнат мунособатлари яхши йўлга қўйилган.
Конференцияда кун тартибидаги масала юзасидан сўзга чиққанлар ишчи-ходимлар учун барча шароитлар яратиш, уларни қуллаб-қувватлашини таъкидлашди. Конференцияда делегатлар томонидан жамоа шартномасининг 2021 йилдаги ҳисоботи мақулланди. Коференцияда кўрилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоғи касаба уюшмалари марказий Кенгаши раиси ўринбосари Талъат Усмонов, тармоқнинг ҳудудий Кенгаш раиси Олим Мирзаев корхонадаги ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишдилар.Маълумот ўрнида айтиш жоизки, ушбу корхона маҳаллийлаштириш дастури асосида мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган ЖМ автозаводида ишлаб чиқарилаётган автомобиллар учун импорт ўрнини босувчи бутловчи қисмлар ишлаб чиқаради.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: