САМАРҚАНД ВИЛОЯТИДА КООПЕРАЦИЯ УСУЛИДА ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРАТИЛМОҚДА.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида вилоят, шаҳар ва туманларда, тайёр тикув маҳсулотлари, чорвачилик, балиқчилик, паррандачилик, ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлаш билан шуғулланиш истагини билдирган аҳоли рўйхатини шакллантириш, аҳолига қулай жойлашган, лекин фойдаланишдан (оборот) чиқиб кетган ерларни ҳар бир талабгор ва экин тури кесимида тақсимлаб, уларни кооперативларга бириктириш белгиланган. Кооперация усулида тадбиркорликни йўлга қўйиш бўйича республика штаби аъзолари ва бошқалар вилоятимизда бу борада амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, вилоят ҳокимининг 2021 йил 16 декабрдаги “Самарқанд вилоятида кооперация усулида тадбиркорликни йўлга қўйиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган лойиҳалар” тўғрисидаги тасдиқланган  жадвалга кўра Самарқанд вилоятдаги  жами 101 та лойиҳанинг 62 таси ишга туширилган бўлиб кооперация  асосида     10 мингдан  ортиқ   хонадонда    11 мингдан ортиқ     иш ўринлари яратилган. Ушбу лойиҳалар учун 37 млрд 617 млн сўмдан ортиқ кредит маблағлари йўналтирилган.

Бугунги кунда биргина Тойлоқ туманида 6 та лойиҳанинг 5 таси тўлиқ ишга туширилиши натижасида жами 474 та хонадондаги 492 нафар фуқароларнинг доимий бандлиги таъминланди. Масалан, асаларичилик йўналишидаги “Орзу Олим Дилмурод асаллари” Ф/Х томонидан 8 та маҳаллада кооперация усулида 30 дан ортиқ хонадонда 50 нафарга яқин иш ўринлари яратилган. Тадбиркор  томонидан  асаларичиликка қизиққан  хонадон эгалари учун  асалари боқиш ҳамда ундан олинадиган даромадлар бўйича услубий қўлланма ва тавсиялар  бериб келинмоқда.Шунингдек ҳар ойда мутахассис томонидан хонадонларга асалари боқиш юзасидан тегишли хизматлар кўрсатиб бориш ташкил этилган.

Айтиш жозки, хўжаликда асалари қутиларини ясаш, оилалари кўпайтириш, зарур бўлган бирламчи асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш, уларни даволаш бўйича ишлатиладиган дори воситалари билан таъминлаш йўлга қўйилган.

 Шунингдек, тумандаги кўп тармоқли “Акмал Тошпўлатович” фермер хўжалиги томонидан  чорвачилик йўналишида кооперация ташкил  этилган. Мавжуд наслли моллардан сут ва гўшт  маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш тизими яратилган. Ҳудудга яқин бўлган хонадонларга чорва моллари кооперация асосида тарқатилиб уларнинг бандлиги таъминланмоқда.  

Дарвоқе, хўжаликда бугунги кунда балиқчилик, исссиқхона, сутни қайта ишлаш, мева-сабзавотчилик, боғдорчилик йўналишларида ҳам ишлар йўлга қўйилган.

 

Умуман олганда, кооперация усулида ишларни ташкил этиш орқали янги иш ўринлари яратилмоқда, провардида оилаларнинг турмуш шароити яхшиланиб, даромади ортиб, фаровонлиги таъминланмоқда.

Print Friendly, PDF & Email