Бугун касаба уюшмаси қўмитаси раиси Ахмаджон Узоқов бошчилигида «9 май Хотира ва қадрлаш куни» муносабати билан кўп йиллар комбинатда меҳнат қилиб, бугунги кунда нафақада бўлган меҳнат фронти қатнашчилари кексаларни хонадонларига борилиб, уларнинг холидан хабар олинди.
Барчаларини яқинлашиб келаётган «9-май Хотира ва қадрлаш куни» айёми билан қутлаб, эзгу тилаклар билдирилди. Ҳамда уларга касаба уюшмаси қўмитаси томонидан эсдалик совғалар ва бир неча турдаги озиқ-овқат махсулотлари топширилди.
Байрам арафасида бундай ғамхўрлик ва эътибордан хурсанд бўлган ёши улуғ нуронийларимиз касаба уюшмаси қўмитасига ўз миннатдорчиликларини билдиришди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: