19 май куни Металлургия машинасозлик саноати тармоғи ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд,Жиззах, Навоий вилоятлари ҳудудий Кенгашида Самарқанд вилоятида кооперация усулида тадбиркорликни ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастур ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда вилоятнинг шаҳар ва туманларида айни йўналишда олиб борилаётган ишлар атрофлича таҳлил этилди.
Таъкидландики, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида вилоят, шаҳар ва туманларда, тайёр тикув маҳсулотлари, чорвачилик, балиқчилик, паррандачилик, ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлаш билан шуғулланиш истагини билдирган аҳоли рўйхатини шакллантириш, аҳолига қулай жойлашган, лекин фойдаланишдан (оборот) чиқиб кетган ерларни ҳар бир талабгор ва экин тури кесимида тақсимлаб, уларни кооперативларга бириктириш белгиланган.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, вилоят ҳокимининг 2021 йил 16 декабрдаги “Самарқанд вилоятида кооперация усулида тадбиркорликни йўлга қўйиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган лойиҳалар” тўғрисидаги тасдиқланган жадвалга кўра Самарқанд вилоятдаги жами 101 та лойиҳанинг 66 таси ишга туширилган бўлиб кооперация асосида 11 мингдан ортиқ хонадонда 11 мингдан ортиқ иш ўринлари яратилган. Ушбу лойиҳалар учун 37 млрд 617 млн сўмдан ортиқ кредит маблағлари йўналтирилган. Бироқ, бу борада Нуробод, Қўшработ, Иштихон, Самарқанд туманларидаги ишлар талаб даражасида эмаслиги танқид остига олинди.Мавжуд муаммоларни қисқа фурсатларда бартараф этиш бўйича мутасаддиларга тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: