Бугун комбинат ижроия аппарати мажлислар залида «Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинганини 30 йиллиги»га бағишлаб муносабати билан «Оламни махлиё айлаган диёр» шиори остида маърифий тадбир ташкил этилди.
Давра сухбатига таклиф этилган Бекобод шахар Халқ депутаталари Кенгаши котибият мудири Улуғбек Абдуназаров, «Бекобод янгиликлари» газетаси муҳаррири Матлуба Хожимуратовалар ўз сўзларида давлатимиз герби мамлакатимизнинг суверенитети ва мустақиллигини ифодаловчи муқаддас тимсоллардан бири эканлигини шу юртда яшовчи ҳар бир фуқарога алохида ғурур, ифтихор бағишлашини таъкидлаб ўтишди. Шунингдек юртимиз герби ўзида катта маъно-мазмунни мужассам этиб, юксак дид ва маҳорат билан ишлангани уни ҳурмат қилиш, асраш – барчамизнинг фуқаролик ва бурчимиз эканлигини айтиб ўтишди.
Тадбир давомида ёш металлурглар ўртасида «Давлат герби ифтихор рамзи» мавзусида ўтказилган «Энг яхши шеърий асар», «Энг яхши ижтимойи видео лавха» ижодий танлов ғолиблари комбинат рахбарияти томонидан диплом ва пул мукофатлари билан тақдирланишди. Шу билан бирга мавзу бўйича ёшлар ўртасида викторина ўтказилиб, ғолибларга касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ўзбек ва жахон адабиётининг энг сара асарлари тўплами совға қилинди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: