Касаба қўмита раислари учун ўқув-семинар.

Куни кеча 23 август санасида комбинат касаба уюшмаси қўмитаси томонидан цех касаба қўмита раислари учун ўқув семинари ўтказилди.

Семинарда комбинат юридик департаменти бўлим мудири Рўза Исмоилова Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Меҳнат кодекси, “Ички меҳнат тартиби қоидалари” мавзусида сўз юритди.

 

Шунингдек Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши маъсул ходими Аъло Алаутдинова томонидан Ўзбекистон Республикаси “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида” “Касаба уюшмалари органларида иш юритишни ташкил этиш” каби мавзулар бўйича фикрлар билдирилди.

Ўқув машғулот давомида «Asia consal center» асосчиси Илхом Бегимқулов томонидан ҳам шахсий ривожланиш ва иш самарадорлигини ошириш бўйича машғулотлар олиб борилди.

 

Ташкил этилган ўқув-семинарда иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан керакли жавобларни олишди.

Print Friendly, PDF & Email