“Ўқитувчи ва мураббийлар” куни муносабати билан кеча 3-октябрь куни касаба уюшмаси қўмитаси томонидан Металлурглар маданият саройида комбинатга қарашли Мактабгача таълим бўлими ходимлари учун байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбирда касаба уюшма қўмитаси раиси Иброҳим Қодиров, комбинат нотармоқ активлар бошқармаси бошлиғи Ғайрат Мамажонов, барча тарбиячи устозларни байрам билан қутлашиб, ўзларининг самимий эзгу тилакларини билдиришди.
Шу билан бирга байрам муносабати билан таълим-тарбия соҳасида самарали фаолият юритиб келаётган бир гурух тарбиячилар касаба уюшмаси қўмитаси томонидан эсдалик совғалар ва ташаккурномалар билан тақдирланишди.
Байрам тадбирида Металлурглар маданият саройининг бадиий хаваскорлик жамоалари томонидан намойиш этилган қўшиқ ва рақслар йиғилганларни хушнуд этиб, барчага хуш кайфият улашди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: