“Автоойна” МЧЖ жамоасида “Қадринг баланд бўлсин, она тилим !” шиори остида байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Зафар Исомиддин, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, киноактёр, хонанда, шоир Рахмон Мирзо, Фарғона шаҳар “Сийрат” адабий тўгарак асосчиси, шоир Абдулла Боқий, Фарғона шаҳар 35-мактаб ижодий маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Абдурахимова Муяссархон Алиевна иштирок этишиб, ўзбек тили тўғрисида ҳамда ўзларининг ижод намуналаридан тадбир иштирокчиларини таништирдилар.
Тадбир якунида ўзбек тилига бағишланган видеоролик ижро этилди ва ходимлар билан қизиқарли савол-жавоблар викторинаси ўтказилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: