«Қадринг баланд бўлсин, она тилим»

Бугун комбинат касаба уюшмаси қўмитасида 21-октябрь Ўзбек тили байрами кунига бағишлаб, «Қадринг баланд бўлсин она тилим» мавзусида давра сухбати ташкил этилди.

Давра сухбатида иштирок этган Бекобод шаҳар маънавият ва маърифат маркази рахбари М.Қўзибоев, 16-мактаб она тили ва адабиёт ўқитувчиси Г.Имомова давлат тилининг бугунги кундаги нуфузи хақида ўз фикрларини айтиб ўтди.

Тадбирда санага бағишлаб ишчи-ходимлар ўртасида ўтказилган танлов ғолиблари ҳам тақдирланишди. Шунингдек иштирокчилари ўртасида «Ўзбек тили билимдонлари» викторинаси ўтказилиб ғолибларга энг сара бадиий асарлар билан топширилди.

 Шу билан бирга байрам муносабати билан комбинат саноат хавфсизлиги меҳнат мухофазаси департементи директори А.Узоқов, комбинат бошқарув раисининг Давлат тили бўйича маслахатчиси Н.Атаханова Ёшлар масалалари бўйича маслахатчиси А.Мирзаев ва касаба уюшмаси қўмитаси жамоаси Бекобод шаҳар маънавият маърифат маркази томонидан ташаккурнома билан тақдирланишди.

Print Friendly, PDF & Email