Ёш металлурглар ўртасида миллий кураш мусобақаси ўтказилди.

«Металлург» спорт мажмуасида комбинатда меҳнат қилаётган ёшлар ўртасида спортнинг миллий кураш тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

Комбинат Ёшлар етакчилар Кенгаши ташаббуси билан касаба уюшмаси қўмитаси билан ҳамкорликда ташкил этилган мусобақада комбинатда меҳнат қилаётган ёшлар 70 кг, 80 кг, +90  кг.дан юқори бўлган 3 та вазн тоифасида олимпия тизими йўналишида гиламда ўзаро беллашишди.

Бу каби спорт тадбирларини ўтказишдан мақсад аввало комбинатимиз ёшларини ишдан ташқари бўш вақтларини  мазмунли ўтишига хисса қўшиш улар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишдан иборатдир. Шу билан бирга миллий спортимиз бўлган курашни ёшларимиз орасида янада оммалаштириш — дейди комбинат ёшлари етакчилар Кенгаши раиси Абдуғаффор Мирзаев.

Мусобақада ўз вазн тоифаларида ғолиб ва совриндор бўлган иштирокчилар комбинат рахбарияти томонидан диплом, эсдалик совғалар ва пул мукофатлари билан тақдирланишди.

Print Friendly, PDF & Email