11-ноябрь Ўзбекистон касаба уюшмалари куни.

5 ноябрь куни «Металлург» спорт мажмуасида 11-ноябрь Ўзбекистон Касаба Уюшмалари кунига бағишлаб Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Тошкент ҳудудий Кенгаши ҳамда комбинатимиз ходимларидан иборат 12 та жамоа иштирокида мини-футбол бўйича «Дўстлик кубоги» мусобақаси ўтказилади

Мусобақа очилишида Бекобод шаҳар хокими Н.Бобоев «Ўзметкомбинат» АЖ бошқарув раиси ўринбосари А.Шарипов касаба уюшмалари Федерация Кенгаши тармоқ касаба уюшмалари Республика Кенгаши ва худудий кенгаши рахбарлари бошланғич ташкилот раислар қатнашиб барчани касаба уюшмалар куни билан табриклаб самимий тилакларни билдириб ўтишди

Муросасиз бўлиб ўтган мини футбол мусобақаси якунида қуйидаги натижалар қайд этилди.

1-ўрин НКМК жамоаси

2-ўрин «Ўзметкомбинат» АЖ жамоаси

3-ўрин Касаба уюшмаси қўмитаси жамоаси

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ва қимматбахо совғалар билан тақдирланишди.

«Дўстлик кубоги» мини-футбол мусобақаси очилишидан сўнг тадбирга таклиф этилган барча меҳмонлар иштирокида «Металлург» спорт мажмуасида жойлашган Сузиш хавзасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур сузиш хавзаси касаба уюшмаси қўмитаси томонидан иш берувчи билан ҳамкорликда тўлиқ замонавий услубда таъмирдан чиқарилди. Мажмуанинг очилиш тадбирда касаба уюшмаси қўмитаси раиси Иброхим Қодиров барча меҳмонларни сузиш хавзасида амалга оширилган ишлар ва унинг фаолияти билан таништириб ўтди.

11-ноябрь Ўзбекистон Касаба Уюшмалари куни байрами арафасида замонавий тарзда тўлиқ таъмирланиб фойдаланишга топширилган сузиш хавзаси комбинатимиз ишчи-ходимлари ва шаҳримиз ахолиси ҳамда уларнинг фарзандлари учун касаба уюшмаси қўмитаси томонидан муносиб совға бўлди десак муболаға бўлмас.

Шу куни тадбирлар давомида касаба уюшмалари Федерация Кенгаши тармоқ касаба уюшмалари Республика Кенгаши ва худудий кенгаши рахбарлари бошланғич ташкилот раислар барча меҳмонлар комбинатимиз тарихи музейига ташриф буюришди.

Меҳмонларга музей директори Равшан Балтабаев, касаба уюшмаси қўмитаси раиси Иброхим Қодиров ушбу музейнинг фаолияти бу жойдаги корхона қурилишидан тортиб, комбинатнинг айни пайтдаги ишлаб чиқариш фаолияти, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар, таниқли металлурглар хақида қўйилган экспонатлар тўғрисида маълумот бериб ўтишди.

Куннинг иккинчи ярмида Металлурглар маданият саройида Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг раёсат йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда сўнг 11-ноябрь Ўзбекистон Касаба Уюшмалари куни муносабати билан сохада самарали меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ бошланғич ташкилот раислари Республика Кенгаши томонидан фахрий ёрлиқ эсдалик совғалар билан тақдирланишди. Улар қаторида комбинатимиз қурилиш монтаж бўлими ходими Тўхтали Худойқулов, Навли прокат цехи ишчиси Абдувохид Иргашев, спорт мажмуаси ҳамшираси Оксана Калатурова ва спорт мажмуаси масъул ходими Жамшид Усаровлар ҳам эсдалик совғалар билан мукофатланишди.

Тадбирнинг бадиий қисмида Металлурглар маданият саройининг бадиий хаваскорлик жамоалари аъзолари томонидан кўнгилочар қўшиқ ва рақслар ижро этилиб, тадбир қатнашчиларига байрам кайфияти улашилди.

Print Friendly, PDF & Email