Жорий йилнинг ноябрь ойида Металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмалари Республика кенгаши раиси ўринбосари Исроилов Шоикром Шоумарович ва Самарқанд, Жиззах, Навоий вилоят худудий кенгаши раиси Мирзаев Олимхон ташкилот ва корхона рахбарлари билан учрашувда касаба уюшма тузиш борасида музокаралар ўтказишди.

Жорий йилнинг ноябрь ойида Металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмалари Республика кенгаши раиси ўринбосари Исроилов Шоикром Шоумарович, Самарканд, Жиззах, Навоий вилоят худудий кенгаши раиси Мирзаев Олимхон ва Федерациянинг  Самарқанд вилоят кенгаши бўдим мудири Маматкулова Зухралар томонидан Самарқанд туманида жойлашган Stekloplstik МЧЖ ишчи ходимлари билан корхонада касаба уюшмаси ташкил этиш, унга аьзоликнинг афзалликлари борасида тушинтиришлар берилди.

Корхонада мехнат қилаетган 250 нафар ишчилар бир овоздан касаба уюшмаси тузиш ва унга аьзо бўлишга қарор қилишди. Шунингдек бугун Самарқанд шахрида жойлашган Самарқанд металлургия заводи рахбари Одилжон Болтаев билан корхонада касаба уюшмаси тузиш ва келгусида Кенгашга аьзолик борасида музокаралар олиб борилди. Корхонада бугунги кунда 1000 га яқин ишчи ходимлар мехнат қилишади.

Бундан ташкари бугун Республика Кенгаши раиси ўринбосари Ш.Исроилов ва худудий кенгаш раиси О.Мирзаевлар Самарқанд автомобилсозлик техникўми ва Самарқанд пиво заводида хам булишиб, мазкур ташкилот ва корхона рахбарияти билан касаба уюшма тузиш борасида музокара утказишди. Техникўм ва завод рахбарияти томонидан бу борада ижобий фикрлар билдирилди.

Print Friendly, PDF & Email