Биз бир жамоа, бир кучмиз!

Яхши дам меҳнатга ҳамдам” нақлига риоя этган ҳолда, жорий йилнинг ноябр  ойида UzAuto Motors” раҳбарияти ташаббуси билан касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ходимларнинг жамоавий руҳини мустаҳкамлаш учун ноанъанавий интерактив Team bulding тадбири ташкил етилди.

Тадбир Тошкент шаҳридаги Aнҳор локомотив истироҳат боғида бўлиб ўтди. Унда 50 нафардан ортиқ ходимлар Axelon Karting clubда фаол беллашишди. Мусобақа давомида иштирокчилар 7 та жамоага бўлинган ҳолда, фахрий биринчи, иккинчи ва учинчи ўрин совринлари учун кураш олиб боришди.

1-ўрин Бухгалтерия ҳисоби бўлими ходими Раджабов Санжар;

2-ўрин Aхборот технологиялари бошқармаси ходими Шарипов Хусан;

3-ўрин Еҳтиёт қисмларни сотиш дирексияси ходими Муминов Улуғбек;

Мусобақанинг “Енг яхши пойгачиси” деб Зуфаров Фарруҳ топилди.

Мусобақа якунларига кўра, энг яхши пойгачилар эсдалик совғалари ва сертификат билан тақдирландилар.

Норасмий муҳитда ўтган вақт барча учун фойдали бўлибгина қолмай, ходимларнинг жамоавий руҳини мустаҳкамлаш учун ажойиб мотивация бўлди.

Корхона касаба уюшмаси қўмитаси вакили Ж.Тогай ушбу тадбир бу йилнинг охирги тадбирларидан бири эмаслигини алоҳида таъкидлаб ўтиб, бўлинмалар ўртасида яна кўплаб турли хил интерактив тадбирлар режалаштирилганлигини маълум қилди.

Print Friendly, PDF & Email