Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан меҳнат хавфсизлиги ва саломатлик талабларини таъминлаш, жароҳатларни камайтириш, ишлаб чиқариш маданияти ва эстетикасини ошириш бўйича «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги энг яхши корхона, цех ва жамоа аниқлаш юзасидан кўрик-танлов анъанавий равишда ўтказилди. Кўрик-танлов якунларига кўра, иштирокчилар ҳакамлар ҳайъати томонидан муносиб баҳоланди ва ғолиблар аниқланди.
«UzAuto Motors» AJ 1-пресслаш цехи жамоаси “Ходимларни хавфсиз меҳнат шароитлари, ишлаб чиқариш маданияти ва юқори эстетика билан таъминлаш бўйича энг яхши ҳудуд” номинациясида совринли биринчи ўринни қўлга киритди. Шу муносабат билан, 6-декабр куни «UzAuto Motors» AJ Асака заводида тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
«Ўзметмашсаноат» касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Аҳмаджон Хакулов ташриф буюриб, 1-даражали дипломларни тантанали тарзда топширди. Бош директор Б. Андерссон барчани ушбу ютуқ билан табриклади ва доимо шундай юксак ютуқларга эришишда жамоага омад тилаб ўз миннатдорчилигини билдирди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: