АЪЗОЛАР СОНИ 500 НАФАРГА КЎПАЙДИ.

Чирчиқ шаҳридаги “Агротех кластер” заводида касаба уюшмаси ташкил этиш юзасидан йиғилиш ўтказилди. Унда Металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши масъул ходимлари, завод раҳбарияти ва ишчи-ходимлари қатнашди.

– Жамоат, ишчи-ходимлар меҳнат қиладиган жойда албатта ижтимоий-иқтисодий масалалар бўлади, – деди Металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси ўринбосари Шоикром Исроилов. – Ташкилотда касаба уюшмаси тузилса, ходим муаммоларини якка ўзи эмас, балки жамоа ёрдамида ҳал қилиш имкониятига эга бўлади. Корхонада меҳнатга яраша ҳақ берилиши, иш ҳақининг ўз вақтида ва тўлиқ тўлаб борилишида ходимлар ҳам бевосита иштирок этиш имкониятига эга бўлади. Ишонамизки, мазкур заводда ҳам касаба уюшмаси ташкилоти фаолият юритиши ҳақ-ҳуқуқларингиз тўла ҳимоя этилишининг мустаҳкам асоси бўлади.

Йиғилишда ишчи-ходимларнинг касаба уюшмаси қандай ташкилот, у ходимга нима беради каби қатор саволларига батафсил жавоб берилди. Йирик корхоналардаги касаба уюшмаси қўмитаси раислари ўз фаолиятлари, ишчиларнинг касаба уюшмасидан қандай наф кўраётгани ҳақида гапириб беришди.

Шундан сўнг заводда касаба уюшмаси ташкил этилиб, 500 нафар ишчи-ходим аъзоликка қабул қилинди. Касаба уюшма қўмитаси таркиби шакллантирилиб, касаба уюшмаси қўмитаси раиси, тафтиш комиссияси аъзолари сайланди.

Print Friendly, PDF & Email