Жорий йилнинг 11 май куни Ўзбекистон Металлургия ва машинасозлик саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тизимидаги корхоналар сони яна биттага кенгайди.
Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши раҳбарияти ҳамда Самарқанд (Жиззах, Навоий) вилоят кенгаши раиси ва ходимлари томонидан Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш саноати соҳасининг йирик намояндаларидан бирига айланиши кутилаётган “ADM JIZZAX” масъулияти чекланган жамияти автомобиль ишлаб чиқариш заводи раҳбарлари билан олиб борилган музокаралардан сўнг, 11 май куни заводга ташриф ташкил этилди.
Ташрифда иштирок этган тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари Ш.Исроилов, Самарқанд (Жиззах, Навоий) вилоят ҳудудий кенгаши раиси О.Мирзаев ва ҳудудий кенгаш ходимлари ҳамда “ADM JIZZAX” МЧЖ маъмурияти томонидан жамиятнинг ишлаб чиқариш бўйича директори Н.Шамсиддинов ҳамда 300 нафардан ортиқ ишчи ходимлар иштирокида умумий йиғилиш ўтказилди.
Йиғилиш давомида касаба уюшмаси, унинг иш берувчи ва ходимлар учун афзалликлари тўғрисида батафсил маълумотлар берилди ҳамда йиғилишда иштирок этган ходим ва ишчилар томонидан фикрлар билдирилиб, 390 нафар ишчи-ходимлар касаба уюшмаси сафига қабул қилиниб, жамиятнинг 11 нафардан иборат касаба уюшма қўмитаси тузилиб, қўмита раиси (Ихтиёр Гулямов) сайланди.
Шунингдек, касаба уюшма қўмитасининг 3 кишидан иборат бўлган тафтиш комиссияси ҳамда раиси (А.Содиқов) сайлаб олинди.
Йиғилиш сўнгида Республика Кенгаши раиси ўринбосари Ш.Исроилов ва вилоят ҳудудий кенгаши раиси О.Мирзаев томонидан завод маъмурияти, ишчи-ходимлари ҳамда касаба уюшмаси фаолиятига мувоффақиятлар тиланди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: