Бугунги кунда Ўзбекистонда олиб бораётган давлат сиёсатининг марказида инсон ва унинг манфаатларини таъминлашни устувор вазифа этиб белгиланганлиги бежизга эмас.
Бежизга, 2023 йил “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб ном берилмади.
Давлат раҳбарининг таъбири билан айтганда, юртимизда яшаётган ҳар бир инсоннинг тинч ва бахтли ҳаёт кечириши, унинг соғлиғи жойида бўлиши, яхши таълим олиши, оиласини тебратиш учун қандай шароит керак бўлса, ҳаммасини яратиб беришга ҳаракат қиляпмиз ва бу йўлдан асло тўхтамаймиз»
Шу муносабат билан жорий йилнинг 11 май куни Ўзбекистон Металлургия ва Машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари Республика Кенгаши раиси ўринбосари Ш.Исроилов ҳамда тармоқ касаба уюшмаси Самарқанд (Жиззах, Навоий) вилоят ҳудудий Кенгаши раиси О.Мирзаевлар Жиззах саноат зонасида фаолият кўрсатаётган “ADM JIZZAKH” МЧЖ автомобиль заводи ходимларини касаба уюшмалари сафига жалб қилиш мақсадида Жиззах шаҳрига ташрифлари давомида вилоятнинг Ш.Рашидов туманида истиқомат қилаётган болаликдан ногирон Ҳаётжоннинг хонадонида ҳам бўлиб, унинг никоҳ тўйи арафасида моддий ёрдам кўрсатилиб, келгусида Ҳаётжонга ва унинг ота-оналарига соғлик ва бахт тилашди. Ҳаётжон ташрифдан хурсанд ҳолда касаба уюшмаларига ўзининг миннатдорчилигини билдирди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: