“Ўзбек тили миллий ўзлигимиз ва мустақил Давлатчилигимиз тимсоли” мавзусида ўтказилган маърифий тадбир ташкилотчилар томонидан, хусусан, автомобилсозлик корхонаси маъмурияти, касаба уюшма қўмитаси шаъфелигида юқори савияда ташкил қилиниб ўтказилди.
Зотан, тил — ҳар бир миллатнинг кўзгуси, унинг ҳақиқий сарчашмасидир. Тил бор экан, миллат барҳаётдир. Тилни Онага қиёсланиши бежиз эмас, инсон ўз онасини кўрмасдан, унинг соф муҳаббатини, меҳрини туймасдан яшай олмайди.
Шундай экан, «Uz-automotors» АЖ ташкил этилган тадбир ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 34 йиллигига бағишланди.
Тадбирда қатнашган 18 та жамоа ўртасида она тили билан боғлиқ диктант ва тест синовлари ўтказилиб, ғолиб жамоаларга қимматбаҳо совғалар топширилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: