“Автоойна” МЧЖда меҳнат жамоасининг конференцияси бўлиб ўтди

12.03.2024. Фарғона вилоятидаги “Автоойна” МЧЖда 2023-2025 йилларга мўлжалланган Жамоа шартномаси мажбуриятларининг 2023 йилда бажарилишига бағишланган меҳнат жамоасининг конференцияси бўлиб ўтди.

Конференцияда Металлургия ва машинасозлик саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси А.Хақулов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши раиси Э.Нуралиев, корхона бош директори Ф.Саидаҳмедов, касаба уюшма қўмитаси раиси М.Акбаров ҳамда корхонанинг масъул ходимлари ва делегатлар иштирок этдилар.

Дастлаб жамият бошқаруви раиси Фарруҳ Саидаҳмедовнинг ходимларнинг меҳнатини муҳофаза қилиш, ижтимоий суғурта қилиш, аёллар ва ёшларга бериладиган қўшимча имтиёз ва кафолатларни бажариш, хаодимларни қайта ўқитиш, касбга тайёрлаш ва иш билан таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар хусусида ҳисоботи тингланди.
Шундан сўнг конференцияда корхона касаба уюшмаси қўмитаси раиси Муслимбек Акбаровнинг ҳисоботи тингланди.

 

Унда қайд этилишича, ҳисобот даврида жамоа шартномасида кўрсатилган имтиёзларнинг барчаси бажарилган. Жумладан, 277 нафар ишчи-ходимларга касаба уюшма маблағларидан моддий ёрдам кўрсатилган.
Шунингдек, “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” дастури доирасида ҳамда юртимизнинг тарихий қадриятлари билан танишиш ва эъзозлаш мақсадида 82 нафар ишчи-ходимларнинг Хоразм, Тошкент, Наманган вилоятларидаги тарихий ва диққатга сазовор жойларига саёҳатлари ташкил этилди.

“Автоойна” МЧЖ касаба уюшма қўмитаси Металлургия ва машинасозлик саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан ўтказилган “Энг яхши Жамоа шартномаси – 2023” кўрик-танловида фаол иштирок этиб, республика босқичида фахрли 2-ўринни қўлга киритгани эътироф этилди.
Конференция давомида ходимлар жамоа шартномасига оид кўплаб саволларига масъуллардан жавоб олдилар.
Сўзга чиққанлар томонидан жамоа шартномаси ижроси қониқарли деб топилди.

Print Friendly, PDF & Email