Андижон вилоятида жойлашган O’z Erae avto climatе-control” МЧЖ корхонасида жамоа шартномасининг 2023 йилда бажарилиши бўйича ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.
Мажлисда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг меҳнат мухофазаси бўлими мудири Нодира Гаибназарова, “Ўзметмашсаноат” касаба уюшмаси Республика Кенгашининг ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича бош мутахассиси Дилдора Алимова ҳамда тармоқнинг Андижон вилояти Кенгаши раиси Шерзод Бутаевлар иштирок этишди.
Йиғилиш давомида корхона бош директори Б. Маматханов ва касаба уюшма қўмитаси раиси А. Умирзаков ҳисоботи тингланди, 2023 йил давомида жамоа шартномасида кўрсатилган имтиёзларни бажариш учун ҳар бир ходимга қарийб 35млн сўмдан сарфланганлиги таъкидлаб ўтилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: