Кўнгилли саёҳат.

Жорий йилнинг 8-9 июнь кунлари “Метмашсаноат” тармоқлари касаба уюшмаси Самарқанд, Жиззах вилоят кенгаши тизимидаги «JIZZAX ADM» маъсулияти чекланган жамияти 40 нафар ишчи-ходимлари ва фарзандларининг азим Бухоро шаҳрига саёҳатлари уюштирилди.

Икки кунлик саёҳат давомида Бухоро шаҳри ва атрофида жойлашган 20га яқин зиёратгоҳларни зиёрат қилиш билан биргаликда Бухоронинг диққатга сазовор жойлари ҳамда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиш билан биргаликда шаҳарнинг муъжаз меҳмонхонасида дам олишиб, миллий таомларидан баҳраманд бўлишиб, хуш кайфият ила меҳнат жамоаларига қайтишди.

Print Friendly, PDF & Email