Ёзги таътил мактаб ўқувчиларининг йиллик бўш вақтининг муҳим қисмини ташкил қилади. Ёзги таътил пайтида йил давомида тўпланган кескинликлар сусаяди, сарфланган кучлар, соғлиқ тикланади ва ижодий салоҳият ривожланади.
Болалар соғломлаштириш оромгоҳлари мактаб ёшидаги болалар учун ёзги таътилнинг энг унутилмас даврларидан биридир. Сабаби ёзги таътил нафақат ижтимоий ҳимоя, балки болаларнинг ижодий ривожланиши, боланинг маънавий дунёси ва ақлини бойитиш, мулоқот қувончи, ижодий кашфиётлар, ўзига хос ғоялар учун имкониятдир.
22-июл куни «Ўзметкомбинат» АЖ ва комбинат Бирлашган касаба уюшмаси қўмитасига қарашли «Соҳил» болалар оромгоҳи ўзининг 4 мавсумини ҳам бошлаб юборди.
Бу ерда металлурглар фарзандлари 12 кун давомида қўшиқ, рақс, тасвирий санъат, инглиз тили, шахмат-шашка, сузиш каби тўгаракларда кунларини мароқли ўтказишди бошлашди. Бундан ташқари мавсум давомида турли интеллектуал ўйинлар, театрлаштирилган саҳнавий кўринишлар ҳам ўтказилиши режалаштирилган.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: