“V-Спартакиадаси” якуни

Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 33 йиллик байрами муносабати билан “Ўзметмашсаноат” касаба уюшмаси Республика Кенгашининг “V-Спартакиадаси” якуни Тошкент вилояти “Узметкомбинат” АЖ қарашли “Металлург” пансионатида ўтказилмоқда.
“Ўзметмашсаноат” касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан йиллар давомида спорт мусобақалари ўтказилиб келинмоқда. Бу йили эса “Ўзметмашсаноати” Республика Кенгаши тармоқ корхоналаридан 8 та жамоа, 100 дан ортиқ ишчи ходимлар спортнинг 8 тури — шашка, шахмат, стол тенниси, дартс, сузиш, мини футбол, арқон тортиш ҳамда югуриш эстафетаси турлари бўйича беллашмоқдалар IV-тармоқ Спартакиадасини Республика Кенгаши раиси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими Хакулов Ахмаджон Махмудович очиб бердилар.
Спардакиадани  бошлаш учун сўзни Спартакиада бош ҳаками, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси жисмоний тарбия ва спорт-соғломлаштириш ишлари бошқарма бошлиғи ўринбосари Бахадиров Нодир Юнусович мусобақаларга старт берди.

Print Friendly, PDF & Email