Комбинат касаба уюшмаси қўмитаси томонидан 1-октябрь «Устоз ва мураббийлар куни»га бағишлаб байрам тадбири ташкил этилди.
Металлурглар маданият саройида ўтказилган байрам тадбирига комбинат цехларида меҳнат қилган фахрийлар ва ишлаб келаётган устозлар таклиф қилинди.
Тадбирда «Ўзметкомбинат» АЖ бошқаруви раиси — бош директор Рашид Пирматов барча устозларнинг шарафли меҳнат фаолиятларини юксак эътироф этиб, уларни байрам билан қутлаб, самимий тилакларини билдирди.
Савол жавоб самимий суҳбат тарзида ўтган байрам тадбирида устоз металлурглар ўзларининг кўп йиллик меҳнат фаолиятлари, ҳаётий тажрибалари ҳақида йиғилганларга сўзлаб беришди. Шу билан бирга комбинат ишчи-ходимлари ва ёшлари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.
Тадбир якунида таклиф қилинган барча устозларга кўп йиллик меҳнатларига эҳтиром сифатида касаба уюшмаси қўмитасининг эсдалик совғалари ва ташаккурномалар топширилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: