Фарғона шаҳрида “Ўзавтосаноат” АЖ корхоналарининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлимлари раҳбар ходимлари ва мутахассислари ўртасида меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича билимларини навбатдан ташқари текшириш учун имтихон ўтказилди.

Албатта, Меҳнат муҳофазаси инсоннинг меҳнат жараёнидаги хавфсизлиги, сиҳат-саломатлиги ва иш қобилиятининг сақланишига қаратилган тадбирлар сирасига киради.
Соҳа ходимларининг билимларини мунтазам равишда билимларини ошириш эса, ташкилот учун ҳам, ишчи-ходимлар учун ҳам бирдек фойдалидир. Қонун ҳужжатларида меҳнат жараёнида қўлланиладиган ижтимий-иқтисодий, ташкилий, техник, санитаригигиена, даволаш-профилактика чора-тадбилари белгилаб қўйилади.
Меҳнат қилувчи шахс хавфсизлиги, саломатлиги, меҳнат қилиш қобилиятини ҳимоялаш, соғлом меҳнат шароитлари яратиш, касб касалликлари юз бериш хавфини олдини олиш, ишлаб чиқаришда жароҳатланишларга йўл қўймаслик кабилар меҳнат муҳофазаси олдидаги вазифа ҳисобланади.

Имтиҳонда шу каби билимлар янада мустаҳкамланди.

Print Friendly, PDF & Email