Ҳисобот-сайлов йиғилишлари ўтказилмоқда.

Металлургия ва машинасозлик тармоқлари Самарқанд, Жиззах вилоят бўлинма кенгаши тизимидаги бошланғич ташкилотларда Ҳисобот-сайлов йиғилиш (Конференциялари) давом этмоқда.

Ана шундай йиғилиш вилоят кенгаши тизмидаги «JIZZAX  ADM» МЧЖнинг SKD ишлаб чиқариш цехида цех ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилиб, унда цех қўмитаси раиси Ўткир Ахмедовнинг 2023 йил июндан 2025 йил февралига қадар бўлган ҳисоботи тингланиб, иштирокчилар томонидан “қониқарли” деб баҳоланди. Йиғилишда цех ташкилоти касаба уюшма қўмитаси раиси этиб Ўткир Ахмедов қайта сайланди ва қўмита аъзолари сайлаб олиниб, «JIZZAX  ADM» МЧЖ касаба уюшмасининг жорий йилнинг 27 март куни бўлиб ўтадиган  Конференциясига делегат ва қўмита таркибига вакиллар сайлаб олинди.

Шунингдек, тизимдаги “BYD Uzbekistan Facrtory” МЧЖ ҚКнинг Сифат назорати ва кафолат департаментида цех ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилиб, йиғилишда ташкилот касаба уюшма қўмитасининг 2024 йил июндан 2025 йил феврал ойига қадар фаолияти юзасидан ҳисоботи тингланиб, фаоллият қониқарли деб баҳоланди. Йиғилишда цех ташкилоти касаба уюшма қўмитаси раиси этиб Шохрух Худойқулов қайта сайланди ва қўмита аъзолари сайлаб олиниб, “BYD Uzbekistan Facrtory” МЧЖ ҚК касаба уюшмасининг жорий йилнинг 28 март куни бўлиб ўтадиган  Конференциясига делегатлар ва қўмита таркибига вакиллар сайлаб олинди.

Йиғилишларда тармоқ касаба уюшмаси вилоят кенгаши раиси О.Мирзаев, ташкилий ишлар бўйича мутахассиси С.Иззатуллаев, корхоналар касаба уюшма қўмиталари раислари ва иш берувчилар вакиллари иштирок этишди.

Print Friendly, PDF & Email