Метмашсаноат тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд, Жиззах вилоят бўлинма кенгаши тизимидаги Самарқанд шаҳрида фаолият юритаётган “TIENS group” МЧЖ меҳнат жамоасида 2024-2026 йиллларга мўлжалланган жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши муҳокамаси, ҳамда касаба уюшма қўмитасининг 2024 йил октябридан 2025 йилнинг феврал ойига қадар бўлган фаолияти юзасидан ҳисобот-сайлов йиғилиши ўткзилди. Йиғилишда 56 нафар касаба уюшма аъзолари иштирок этиб, қўмита раиси Ш.Ҳасановнинг ҳисоботи тингланди ва касаба уюшма қўмитасининг ўтган даврдаги фаолияти қониқарли деб баҳоланди.
Ўтказилган сайловлар давомида бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси этиб Шокир Ҳасанов қайта сайланди, шунингдек йиғилишда ташкилотнинг касаба уюшма қўмитаси аъзолари, вилоят бўлинма кенгаши конференциясига делегат сайланди.
Шунингдек, йиғилишда 2025 йилда Ўзбекистонда касаба уюшмалари фаолиятига 120 йил тўлиши муносабати билан, касаба уюшмалари тарихига назар ташланиб, иштирокчиларни ушбу сана билан табрикланди, ҳамда ушбу тарихий санани кенг оммага тарғиб қилиш ва йил охирига қадар байрам шукуҳини ташкил этиш борасида келишиб олинди.
“TIENS group” МЧЖ меҳнат жамоасида 2024-2026 йиллларга мўлжалланган жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши муҳокамаси.

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: