“Жиззах аккумулятор заводи” АЖда “Наврўз” ва “Рамазон ҳайити” умумхалқ байрамлари олдидан ҳашар ўтказилди.

“Жиззах аккумулятор заводи” АЖда “Атроф мухитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили” давлат дастури асосида “Наврўз” ва “Рамазон ҳайити” умумхалқ байрамлари олдидан корхонамизда 2025 йил 15 март куни  ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, соғлом турмуш тарзи ҳамда санитария-гигиеник маданиятни тарғиб қилиш мақсадида ҳашар ўтказилди.
Ҳашарда ишлаб чиқаришга ҳалақит бермаган ҳолда иштирок этган 262 нафар ходимлар томонидан ҳудудларда тозалаш, ўтларни ўриш, манзарали дарахт кўчатлари экиш, бардюраларни оқлаш ва краскалаш, ёнғинга қарши шитларни краскалаш, гул кўчатлари экиш учун жой тайёрлаш, темир йўл атрофини тозалаш, металломларни бир жойга тўплаш, макулатура ва бошқа чиқиндиларни олиб чиқиш ишлари бажарилди.

Print Friendly, PDF & Email