Наврўз байрами муносабати билан шахмат мусобақаси ўтказилди!

Комбинатда меҳнат қилаётган хотин-қизлар ўртасида касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси билан Наврўзга бағишланган шахмат мусобақаси ташкил этилди.
Мазкур мусобақа нафақат иштирокчиларнинг интеллектуал салоҳиятини синовдан ўтказиш, балки улар ўртасида дўстона муҳитни мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилди.
Беллашувлар қизғин ва муросасиз тарзда кечди. Ҳар бир иштирокчи юқори маҳорат ва стратегик фикрлаш қобилиятини намойиш этди. Ўйинлар давомида шахмат санъатининг гўзаллиги ва меҳнаткаш аёлларимизнинг ақлий салоҳияти яна бир бор намоён бўлди.
Якуний натижаларга кўра, мусобақада қуйидаги шахматчи аёллар ғолибликни қўлга киритишди:
1-ўрин – Мавлуда Кенжаева (Ижроия аппарати)
2-ўрин – Патигул Қурбонова (ТваПБ)
3-ўрин – Севара Юлдашева (МСваСРЭНХ)
Ғолиб ва совриндорлар касаба уюшмаси қўмитаси томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Мусобақада иштирок этган барча хотин-қизларга фаоллиги учун миннатдорлик билдирамиз!

Print Friendly, PDF & Email