27 март куни “АДМ Жиззах” МЧЖ касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Унда касаба уюшмаси раиси Гулямов Ихтиёр Шухратович 2023–2025-йиллар давомида амалга оширилган ишлар бўйича ҳисобот берди. Фаолияти “қониқарли” деб баҳоланиб, у яна ушбу лавозимга қайта сайланди.Шунингдек, иш берувчи вакили сифатида конференцияда “АДМ Жиззах” МЧЖ Ишлаб чиқаришни техник ва технологик ривожлантириш бошқармаси директори Абдуманнопов Илёс Абдумуминович қатнашди. У иш берувчи номидан ҳисобот бериб, амалга оширилган ишлар бўйича маълумот тақдим этди. Конференция давомида касаба уюшмаси ва иш берувчи ўртасидаги ҳамкорлик юзасидан муҳокамалар ўтказилди.
Йиғилиш натижалари бўйича:
• Касаба уюшма қўмитаси таркиби шакллантирилди.
• Тафтиш комиссияси ва унинг раиси сайланди.
• 2025 йил июн ойида бўлиб ўтадиган вилоят конференциясига делегатлар тасдиқланди.
“АДМ Жиззах” МЧЖ касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: