«Жиззах аккумулятор заводи» АЖда 2025 йил 12 апрель куни «7-апрель -Бутунжахон саломатлик куни» муносабати билан 5000 метр масофага «Марафон» югуриш мусобақаси ўтказилди. Марафонда корхонамиз ва ҳарбийлашган Миллий гвардия ходимларидан иборат 100 га яқин иштирокчилар ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси жисмоний тарбия ва спорт бўйича бош мутахассиси Баходир Юсупов қатнашдилар. Марафонни ўтказиш жараёнида Жиззах вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ нинг 6 нафар ходимлари оператив хизмат машиналарида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаб туришдилар, корхонанинг тиббий санитар қисм фельдшерлари «Дамас» автомашинасида ходимларга тиббий хизмат кўрсатиш бўйича шай бўлиб туришдилар. Марафон якунлари бўйича аёл ва эркак иштирокчилар алоҳида 1-чи, 2-чи ва 3-чи ўринлар ҳамда «Энг кекса иштирокчи», «Энг фаол иштирокчи» номинациялари бўйича ғолиблар диплом ва фахрий ёрлиқлар, шу билан биргаликда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишдилар.
«7-апрель -Бутунжахон саломатлик куни» муносабати билан 5000 метр масофага «Марафон» югуриш мусобақаси ўтказилди.

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: