120 йиллиги”га бағишлаб, тизимда ёш ишчи-ходимлар ўртасида “Заковат” интелектуал ўйинлари ўтказилиб келинмоқда.

“Метмашсаноат” тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг “Тармоқ тизимидаги корхона ва ташкилотлар ёш ходимлари ўртасида “Заковат” интелектуал ўйинлари ўтказиш тўғрисида”ги қарорига асосан тармоқ тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда Республика Кенгаши кубоги учун “Ўзбекистон касаба уюшмалари фаолиятининг 120 йиллиги”га бағишлаб, тизимда ёш ишчи-ходимлар ўртасида “Заковат” интелектуал ўйинлари ўтказилиб келинмоқда.
Шундай, “Заковат” интелектуал ўйинлари жорий йилнинг 15 апрель куни “Ўзметмашсаноат” тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд, Жиззах вилоят кенгашининг Самарқанд вилояти ташкилотлари ўртасида вилоят босқичи ўтказилди.
Тадбирда, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилояти кенгаши раиси С.А.Рафиқов, тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши бош мутахассислари Б.Ҳ.Сафолова, Д.Қ.Алимова, вилоят кенгаши раиси О.А.Мирзаев ва аппарат ходимлари ҳамда бошланғич ташкилотлар раислари иштирок этишди.
Вилоят босқичида “UzAuto TRAILER” МЧЖ ҚК, “UZ TBM” МЧЖ ҚҚ, “Самарқанд Автомобил заводи” МЧЖ ҚК, “Трамвай линияларини эксплуатация қилиш дирекцияси” ДК, «SAMPLASTSERVIS» МЧЖ ва «ELXOLDING» ИИЧБ корхоналари ёшларидан иборат олтита жамоа иштирок этди.
Интелектуал ўйинлар якунига кўра, “Самарқанд Автомобил заводи” МЧЖ ҚК ёшлари жамоаси биринчи, “UZ TBM” МЧЖ ҚҚ жамоаси иккинчи ҳамда «ELXOLDING» ИИЧБ жамоаси учинчи ўринни эгаллашди.
Фахрли ўринларни эгаллаган жамоалар вилоят кенгашининг дипломи ва қимматбаҳо совғалари билан ҳамда барча иштирокчилар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилояти Кенгаши С.А.Рафиқов томонидан Республиканинг Тошкент шаҳри ва Хоразм вилоятига бепул саёҳат сертификатлари билан тақдирланиб, “Самарқанд Автомобил заводи” МЧЖ ҚК ёшлари жамоаси Республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.

Print Friendly, PDF & Email