Комбинат касаба уюшмаси қўмитасида «Ўзбекистон Республикаси кончилик ва металлургия саноати ходимлари куни» муносабати билан тадбир ташкил этилди.

Тадбир аввалида комбинат касаба уюшмаси қўмитаси раиси Эльзара Велиуллаева сўзга чиқиб, барчани самарли меҳнат фаолиятини алоҳида эътироф этиб, байрам билан табриклади ўзининг самимий тилакларини изҳор этди.
Тадбирда байрам муносабати билан бир гуруҳ ишчи-ходимларга Тоғ кон-геология вазирлигининг «Фахрий ёрлиғи» ва касаба уюшма қўмитасининг эсдалик совғалари топширилди.
Шунингдек яна бир гуруҳ металлурглар байрам муносабати билан касаба уюшмаси қўмитасининг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари билан  тақдирланди.

Print Friendly, PDF & Email