«Сиз касаба уюшмаларини биласизми?»

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Самарқанд вилоят кенгаши томонидан 2025 йил 28 июл куни 8 та тармоқ кенгашлари корхона ва ташкилотлари жамоалари иштирокида Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан «Сиз касаба уюшмаларини биласизми?» мавзусида Заковат интелектуал ўйини ўтказилди.
Ушбу тадбирда Таълим, тиббиёт, агросаноат, металлургия ва машинасозлик, қурилиш ва транспорт, маданият ва туризм, тадбиркорлик ва бизнес, давлат ва жамоат ташкилотлари касаба уюшмалари тармоқларидан бир нафардан жамоа иштирок этдилар.
Қизғин ўтган ўйин натижаларига кўра Металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги Самарқанд автомобил заводининг «Автомобилчи» жамоаси фахрли 2-ўринни эгаллади ва вилоят кенгашининг дипломи ва совғалари билан тақдирланди.

Print Friendly, PDF & Email