Жисмонан соғлом, маънан баркамол авлодни тарбиялаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг 34 йиллиги ҳамда касаба уюшмаларининг 120 йиллиги олдидан «Жиззах аккумулятор заводи» АЖда ишчи-ходимлар ўртасида «Баркамол авлод» спорт мусобақаси ташкил этилди.Мусобақа 3 та спорт тури — шахмат, шашка ва стол тенниси бўйича ўтказилди.
Эътиборлиси, беллашув нафақат ўғил болалар ўртасида, балки хотин-қизлар ўртасида ҳам ташкил қилинди.Муросасиз кечган баҳсларда мусобақа ғолиблари аниқланди. Барча иштирокчилар спортда ўз кучини синаб кўриш баробарида бир-бири билан тажриба алмашиш, дўстона муҳитда кучли жамоа сифатида ҳаракат қилиш имкониятини берди. Шунингдек, ёшларнинг спортга бўлган қизиқишини янада оширди.
Ғолибларга корхонанинг 1-чи, 2-чи ва 3-чи даражали дипломлари ва касаба уюшма қўмитаси томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди. Йиғилиш сўнгида барча ходимларга эҳсон оши тарқатилди.
«Баркамол авлод» спорт мусобақаси ташкил этилди.

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: