Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан 1-октябр Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган байрам тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда комбинат раҳбарияти, фахрий устоз металлурглар, ишчи-ходимлар ва ёшлар иштирок этишди«Ўзметкомбинат» АЖ Бошқаруви раиси – бош директори Баҳодир Абдуллаев устоз ва мураббийларни байрам билан самимий муборакбод этди.
Тадбирда фахрий устозлар меҳнат йўллари ҳақида таассуротлари билан ўртоқлашдилар, ёшлар эса уларга ўзларини қизиқтирган саволларини беришди.
Ўзбекистон Қаҳрамони, Электрда пўлат эритиш бўлинмаси катта пўлат эритувчиси Олим Тўйчиевни тантанали равишда пенсияга кузатилгани тадбирнинг ёрқин лаҳзасига айланди. Унга миллий либос кийгизилиб, ташаккурнома, қимматбаҳо совға топширилди.
Шунингдек, касаба уюшмаси қўмитаси томонидан меҳнат фахрийларига ҳам эсдалик совғалари топширилди.
«Ўзметкомбинат» АЖда устозларга бўлган чуқур ҳурмат ва эҳтиром — нафақат анъана, балки авлодлар узвийлиги ва касб тараққиётининг мустаҳкам пойдеворидир.
УСТОЗЛАРГА ЭҲТИРОМ!

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: