»Бекобод Эмал» МЧЖ 1-бригада катта устаси Атаев Ҳасанбой Абдуғаниевич спортнинг каратэ (WKF) тури бўйича катталар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида олтин медални қўлга киритди.
Жорий йилнинг 12-14 декабрь кунлари Тошкент шаҳридаги Олимпия шаҳарчасида бўлиб ўтган мусобақада Ҳасанбой Атаев жамоавий баҳсларда иштирок этиб фахрли 1-ўринни эгаллаб, мамлакат чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлди.
Бир вақтнинг ўзида ҳам ишлаб чиқаришда етакчи бўлиш, ҳам мамлакат миқёсидаги спорт мусобақасида олтин медални қўлга киритиш — бу ҳақиқий матонат ва темир интизом намунасидир.
Ушбу ғалаба Ҳасанбойга 2026 йил июнь ойида Индонезияда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига йўлланмани тақдим этди. Энди чемпионимиз халқаро аренада юртимиз шарафини ҳимоя қилади.
Ҳасанбойни ушбу улкан ғалаба билан табриклайман! Ютуқлар бардавом бўлсин!
Атаев Ҳасанбой — Ўзбекистон чемпиони!

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: