2025 йил 26 декабрь куни “Узчасис” МЧЖ қўшма корхонасида Янги йил байрами.

2025 йил 26 декабрь куни “Узчасис” МЧЖ қўшма корхонасида Янги йил байрами муносабати билан касаба қўмитаси ва корхона раҳбарияти билан ҳамкорликда тантанали байрам тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида корхонада фаол меҳнат қилиб, ўзининг ҳалол меҳнати билан ишлаб чиқариш жараёнлари ва корхонанинг иқтисодий ривожига салмоқли ҳисса қўшган ишчи-ходимлар эътироф этилиб, улар эсдалик қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Шу билан бирга, корхонада фаолият юритаётган барча касаба уюшмаси аъзоларига махсус тайёрланган Янги йил совғалари тарқатилди. Байрам тадбири кўтаринки кайфиятда ўтиб, иштирокчиларга илиқ таассуротлар улашди.

Print Friendly, PDF & Email