Металлургларнинг ишдан бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва Янги йил байрами олдидан кўтаринки кайфият бағишлаш мақсадида комбинат Касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан навбатдаги маданий саёҳат уюштирилди.
Бир гуруҳ ишчи-ходимларимиз пойтахтимиздаги муҳташам «Ҳумо» арена мажмуасида ўзбек эстрада юлдузлари иштирокида бўлиб ўтган «Филармония шоу» концерт дастурига ташриф буюришди.
Ходимлар тадбир давомида ўзбек эстрадаси юлдузларининг энг сара тароналаридан баҳраманд бўлишди. Байрамона муҳитда унутилмас ва ёрқин таассуротларга эга бўлиб, мароқли дам олишди.
Ишчи-ходимларимиз мана шундай юқори савиядаги маданий ҳордиқни ташкил этган комбинат касаба уюшмаси қўмитасига ўз миннатдорчиликларини билдирдишди.
«Ҳумо» аренада юлдузлар ёғдуси: Металлурглар «Филармония шоу»да!

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: