2025 йил 29 декабрь куни Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати ходимлари касаба уюшмасининг Самарқанд ва Жиззах вилоят бўлинма кенгашларининг навбатдаги II Ижроия қўмита йиғилиши бўлиб ўтди.

2025 йил 29 декабрь куни Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати ходимлари касаба уюшмасининг Самарқанд ва Жиззах вилоят бўлинма кенгашларининг навбатдаги II Ижроия қўмита йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда кун тартибига мувофиқ вилоят кенгашлари фаолиятининг 2025 йил якунлари таҳлил қилиниб, 2026 йилга белгиланган устувор вазифалар муҳокама этилди. Шунингдек, вилоят корхоналари ходимларининг ижтимоий-иқтисодий ва меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ижтимоий шерикликни янада мустаҳкамлаш, “Атроф-муҳитни асраш ва ‘яшил’ иқтисодиёт йили” давлат дастури ижроси ҳамда бошқа долзарб масалалар юзасидан ахборотлар тингланди.
Муҳокамалар якунида барча масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилиниб, келгуси фаолият йўналишлари белгилаб олинди.
Йиғилиш сўнгида 2025 йил давомида фаол ва самарали иш олиб бориб, муайян ютуқларга эришган бошланғич касаба уюшмаси ташкилотларига Янги йил муносабати билан эсдалик совғалари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email