Президент Шавкат Мирзиёев ҳарбий самолётларни таъмирлаш жараёнларини кўздан кечирди.

Чирчиқ авиация таъмирлаш заводига ташриф давомида давлат раҳбарига завод ҳузурида МДҲ ва минтақада ягона бўлган “Airbus” вертолётларига хизмат кўрсатиш маркази фаолияти тақдим этилган.
У Франциянинг “Airbus” компанияси томонидан расман сертификатланган бўлиб, бу ерда H-125, H-215 ва H-130 русумли вертолётларга тўлиқ сервис ва таъмирлаш хизматлари кўрсатилади.
Янги марказ Ўзбекистонни “Airbus” вертолётларига хизмат кўрсатиш бўйича минтақавий авиа-хабга айлантириш имконини беради.
Шунингдек, Президентга заводда Су-25 ҳарбий самолётларини капитал таъмирлаш ва модернизация қилиш бўйича янгиланган цехлар намойиш этилди. Энди самолётлар замонавий навигация тизимлари, тунги кўриш ускуналари ва бортдаги ҳимоя комплекслари билан жиҳозланмоқда.

Print Friendly, PDF & Email