Металлургларнинг ишдан ташқари дам олиш вақтини мазмунли ташкил этиш ва уларга кўтаринки кайфият бағишлаш мақсадида Касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан навбатдаги маданий саёҳат уюштирилди.
Бир гуруҳ ишчи-ходимларимиз бугун Ўзбек Миллий академик драма театрида намойиш этилган «Чиройлисан муҳаббат» спектакли томошасига ташриф буюришди.
Лирик комедия жанридаги ушбу спектакль ўзининг юморга бой саҳналари, оилавий муносабатлар ва самимий туйғуларнинг ҳаётий тасвири билан барчани бирдек ўзига жалб этди. Ходимларимиз театрнинг маҳоратли актёрлари ижросидан баҳраманд бўлиб, мароқли дам олдилар.
Ишчи-ходимлар мана шундай юқори савиядаги маданий ҳордиқ учун комбинат касаба уюшмаси қўмитасига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
МЕТАЛЛУРГЛАР МИЛЛИЙ ТЕАТРДА

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: