“STEKLOPLASTIK” МЧЖда жамоа шартномаси ижроси муҳокама қилинди.

Жорий йилнинг 5 март куни “Метмашсаноат” тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд–Жиззах вилоят бўлинма кенгаши тасарруфидаги “STEKLOPLASTIK” МЧЖ корхонасида 2024–2026 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасининг 2025 йилда бажарилиши якуни муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда жамоа шартномасининг 2025 йилдаги ижроси юзасидан корхона иш берувчиси ҳамда касаба уюшма қўмитаси томонидан тайёрланган ҳисоботлар тингланди. Шунингдек, ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссия томонидан ўтказилган текширув натижалари акс этган далолатнома ўқиб эшиттирилди.

Муҳокамалар жараёнида меҳнат жамоаси вакиллари томонидан жамоа шартномаси доирасида амалга оширилган ишларга баҳо берилиб, 2025 йил давомида олиб борилган фаолият “қониқарли” деб топилди.
Йиғилиш давомида иштирокчилар томонидан берилган саволларга корхона иш берувчиси ва касаба уюшмаси қўмитаси вакиллари, шунингдек Самарқанд–Жиззах вилоят бўлинма кенгаши раиси О.Мирзаев томонидан батафсил жавоблар берилди.
Тадбир меҳнат жамоасида ижтимоий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ходимларнинг меҳнат ва ижтимоий ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда жамоа шартномаси ижросини самарали назорат қилишда муҳим аҳамият касб этди.

Print Friendly, PDF & Email