“Аёл бор-ку, олам мунаввар” шиори остида байрам тадбири ўтказилди.

BYD Uzbekistan Factory МЧЖ қўшма корхонасида Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Аёл бор-ку, олам мунаввар” шиори остида байрам тадбири ташкил этилди. Ушбу тадбир корхонада фаолият юритаётган хотин-қизларни эъзозлаш, уларнинг меҳнати ва жамият ривожига қўшаётган ҳиссасини муносиб қадрлаш мақсадида ўтказилди.
Тадбирда корхона Бош директори A. A. Muxitdinov, директор ўринбосарлари Sh. Sh. Alimov, Morgan Yin ҳамда касаба уюшмаси раиси M. Egamqulov иштирок этдилар.
Тадбир давомида раҳбарият томонидан корхонада меҳнат қилаётган барча хотин-қизлар самимий табрикланиб, уларга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт-саодат, фаровонлик ва иш фаолиятларида улкан ютуқлар тилаб ўтилди. Шунингдек, хотин-қизларнинг ишлаб чиқариш жараёнидаги фаоллиги, масъулияти ва корхона ривожига қўшаётган муносиб ҳиссаси алоҳида таъкидланди.
Байрам муносабати билан корхонада фаолият юритаётган хотин-қизларга қимматбаҳо совғалар топширилди, шунингдек улар моддий рағбатлантиришлар билан тақдирландилар.
Тадбир кўтаринки кайфият ва самимий муҳитда ўтиб, иштирокчиларга байрамона руҳ бағишлади. Бу каби эътибор ва эътироф корхонада фаолият юритаётган хотин-қизларнинг меҳнатига бўлган юксак ҳурмат ифодаси сифатида алоҳида аҳамият касб этади.

Print Friendly, PDF & Email