Анқарада Евроосиё металл ишчилари Федерациясининг 61-мажлиси ва 11-Қурултойи бўлиб ўтди.

2026 йил 6–7 март кунлари Туркия Республикасининг Анқара шаҳрида Евроосиё металл ишчилари Федерациясининг 61-мажлиси ва 11-Қурултойи бўлиб ўтди.
Мазкур халқаро тадбирда “Ўзметмашсаноат” касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Талъат Усмонов ҳамда Республика Кенгаши бош мутахассиси Дилдора Алимова иштирок этдилар.
7 март куни бўлиб ўтган Федерациянинг 11-Қурултойида жами 20 давлатдан 60 дан ортиқ тармоқ касаба уюшмалари вакиллари иштирок этдилар. Қурултой доирасида тармоқ касаба уюшмалари ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, меҳнат муносабатларини такомиллаштириш, муносиб меҳнат тамойилларини илгари суриш ҳамда халқаро тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.
Қурултойда “Ўзметмашсаноат” касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Талъат Усмонов маъруза билан иштирок этиб, Ўзбекистонда металлургия ва машинасозлик саноатида касаба уюшмалари томонидан амалга оширилаётган ишлар, ижтимоий шерикликни ривожлантириш, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек халқаро ҳамкорликни кенгайтириш бўйича олиб борилаётган фаолият ҳақида маълумот берди.
Қурултой якунида Федерациянинг раҳбар органларини шакллантириш бўйича ташкилий масалалар кўриб чиқилди. Натижада:
Талъат Усмонов ва Шоикром Исроилов Евроосиё металл ишчилари Федерациясининг Марказий Қўмитаси аъзолигига сайландилар;
Талъат Усмонов Евроосиё металл ишчилари Федерациясининг Тафтиш комиссияси раиси этиб сайланди;
Дилдора Алимова Евроосиё металл ишчилари Федерациясининг таълим дастурлари бўйича комиссия аъзоси этиб сайланди.

Print Friendly, PDF & Email