Ангрен шаҳрида ягона бирлашган касаба уюшмасини ташкил этиш бўйича учрашув ўтказилди.

Тошкент вилояти масъул ташкилотчиси Хожимуротов Шерали иштирокида Ангрен шаҳрида жойлашган Тошкент вилояти иқтисодий зонаси раҳбари Ишмурзаев Ғолиб Чориевич билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда иқтисодий зона таркибига кирувчи корхона ва ташкилотларни бирлаштирган ҳолда, зона базасида ягона бирлашган касаба уюшмасини ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди. Музокаралар якунида мазкур ташаббусни амалга ошириш юзасидан тегишли шартнома имзоланди.
Шартномага мувофиқ, зона таркибидаги 105 та корхона ва ташкилотни қамраб олган ягона бирлашган қўмита тузилиши белгиланди. Шунингдек, қўмитанинг алоҳида ҳисоб рақами очилиб, ишчи органлари шакллантирилади. Бир ойлик тайёргарлик ишларидан сўнг таъсис конференциясини ўтказиш режалаштирилган.
Мазкур лойиҳа муваффақиятли амалга оширилган тақдирда, 8 мингга яқин касаба уюшмаси аъзоларини бирлаштирган йирик тузилма шаклланиши кутилмоқда.

Шунингдек, ушбу ташаббус Тошкент вилояти кенгаши раиси Саёра Файзиева билан ҳам муҳокама қилиниб, уни изчил амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.

Print Friendly, PDF & Email